Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу нодавлат таълим муассасаси меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб беради.
2024/2025-ўқув йили Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг Меҳнат соҳасини бошқариш факультетига:
→ Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (тармоқлар бўйича)
→ Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
→ Инсон ресурсларини бошқариш
→ Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)
→ Психология (фаолият турлари бўйича)
→ Менежмент (тамоқлар ва соҳалар бўйича)
→ Юриспруденция (Меҳнат ҳуқуқи)
йўналишларида таълим олиш учун қабул қилинади.
Академияда ўқиш ўзбек ва рус тилларида, тўлов-контракт асосида олиб борилади. Ўқиш муддатлари кундузги 4 йил, сиртқи 5 йил.
Қабул учун абитуриентлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтадилар:
Қабул жараёнлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни (71) 265-01-64, (55) 506-01-50, (90) 830-30-48 телефон рақамлари ва https://atso.uz веб-сайти орқали олишингиз мумкин.
Унутманг, Академиямизга ҳужжат топшириш орқали ўз келажагингиз учун улкан инвестиция киритасиз!!