Адиблар хиёбонида “Миллий қадриятлар сайли” адабий-маърифий ҳафталигига старт берилди. Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси талабалари ушбу ҳафталик доирасида фаол иштирок этмоқда. Чўлпон ҳайкали ёнида Бухоро вилояти урф-одатлари борасида кўргазмали чиқишлар, айтишувлар ташкил этилди.
Тадбирда барча олий таълим муассасаларининг талабалари, шу жумладан, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси талабалари томонидан фолклор, халқ оғзаки ижодидан чиқишлар, адиблар ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди, ғазал ва шеърлар айтилди.