Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла нуронийлари, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Мазкур тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш замирида ёшларимизда ҳозирги яратилган шарт-шароитларга нисбатан шукроналик туйғуларини шакллантириш, имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ғалаба ва ютуқларга эга бўлиш каби эзгу ғоялар мужассамдир.
Тадбирда иштирок этган бир гуруҳ нуронийлар ва ёшларга эсдалик совғалари топширилди.