Жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги ПҚ-2744-сонли қарори bижросини таъминлаш мақсадида Академиянинг Ахборот-ресурс марказида Ёшлар масалалари ва маънавий маърифий ишлари бўлими билан биргаликда Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб “Доим қалбимиздасиз!” номли давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини очиб берган Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор А.Х. Мирзаджанов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклаганлиги, буюк йўлбошчимиз ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, 101-гуруҳ талабаси Шербўтаева Мунира ижросида “Хотира ўчмагай” шеъри, 114-гуруҳ талабаси Бердиқулов Суннатилло ижросида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ёзган марсияси ўқиб эшиттирилди.
Сўнгра сиртқи бўлим декани А.Л. Ҳакимов, Маънавий-маърифий ишлари бўлими услубчиси Н.С. Эшпулатовалар ҳам сўзга чиқиб, биринчи Президентимиз И. А. Каримов ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини баён қилдилар, ва яна талабалар ижросида шеърлар, И. А Каримов ҳақида фикрлар тингланди. Давра суҳбати сўнгида Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида видеофильм ҳавола этилди.