Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясига Россия саноат ходимлари касаба уюшмасининг Бошқирдистон Республика ташкилотининг бир гуруҳ ходимларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Россия саноат ходимлари касаба уюшмасининг Бошқирдистон Республика ташкилоти раиси Ирина Исламова бошчилигида делегация аъзолари ташриф давомида Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Жумладан, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, аудияториялар ва спорт мажмуаларида яратилган имкониятлар билан бевосита танишишди.