Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси Юриспруденция йўналиши 1-курс талабалари учун 2023 йил 9 октябрь санаси унутилмас саналар сирасига кириши шубҳасиз. Айнан шу куни улар учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори, Академик Акмал Холматович Саидов Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан машғулот ўтди.
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси” ўқув фанининг предмети, хусусиятлари, қонуниятлари ва функциялари” мавзусидаги илк машғулот давомида муҳтарам Академик томонидан талабаларга ушбу фаннинг предмети, объекти, методологияси ҳамда бошқа фанлар ва ҳуқуқшунослик фанлари билан алоқаси, улар уртасидаги узвийлик ҳақида батафсил маълумот берилди.
Машғулдот якунида Академик Акмал Саидов талабаларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берди.