Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида ҳам Ҳазрат Алишер Навоийнинг даҳосига муносиб эҳтиром кўрсатилди. Академиянинг мажлислар залида Академия профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида А. Навоий таваллуди муносабати билан “Аждодлар руҳи мангу барҳаёт” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида улуғ аждодимизнинг бой маънавий мероси, ўзбек миллий адабиётининг шаклланиши ва тараққий топишида улуғ бобокалонимизнинг тутган ўрни ҳақида маълумот берилди. Шу билан бир қаторда, талабалар томонидан Ҳазрат ҳаёти ва ижодига оид саҳна чиқишлари, ғазал ва рубоийларидан намуналар ижро этишди.
Юнус Ражабий номидаги Мақомчилар ансамбли хонандаси Қувончбек Дўстмуродов ижро этган Навоий ғазалларига бағишланган куй ва қўшиқлар йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.
Тадбир иштирокчилари томонидан бундай хайрли ишлар ёш авлоднинг Навоий ижодини ўрганишига қулайлик яратиши, келажагимиз ворислари Навоий асарлари моҳиятини чуқурроқ ҳис қилишига хизмат қилиши таъкидланди.