Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясига Тожикистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитаси делегацияси ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар Академияда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.
Шунингдек, тожикистонлик меҳмонларга Академиядав талабаларнинг дунёқарашини бойитиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги ишларга доир маълумотлар тақдим этилди.
Меҳмонлар Академияда яратилган шарт-шароитлар ва амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо беришди.