2024 йилнинг 17 январь куни Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси биносида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўлқин Ҳайит ва ёш ижодкор Бобур Мўминов иштирокида талабалар билан ижодий учрашув ўтказилди. Унда Б.Мўмновнинг янги нашр этилган "Эркак дарди" номли ҳикоялар тўплами тақдимоти ҳам ўтказилди.
Қизғин савол-жавобларга бой бўлган учрашувда ёзувчи Тўлқин Ҳайит шоиру ёзувчиларимиз, адабиётшунос олимларимиз, ёш ижодкорларимизнинг ижоди, уларнинг мамлакатимиз ва дунё миқёсида кечаётган шиддатли жараёнларга, юртимиздаги бунёдкорлик ишларига, янгиланиш ва юксалиш йўлида чекилаётган заҳматларга урғу берган ҳолда талабаларга билимларини оширишда меҳнат қилишдан тўхтамасликларини таъкидлади. Учрашувда иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш ва устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш бўйича талабалар, уларнинг устозлари томонидан таклифлар берилди. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар билан ўз ниҳоясига етди.