Ўзбекистон касаба уюшмалари Федеррациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида талабаларнинг таҳсил олиши билан бирга, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва шакллантиришга йўналтирилган туркум тадбирлар ҳам ташкил этиб келинади.
2023 йил 4 октябрь куни Академия талабалари иштирокида навбатдаги “Маънавият соати” таджжбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқи ва Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар ҳақида фикр юритилди.
Академия катта ўқитувчиси А.Йўлдошбеков томонидан тайёрлангнган тақдимотда Президентимиз нутқида келтирилган устувор жиҳатлар, муҳим таклиф ва ташаббусларнинг моҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, сўнгги йилларда мамлакатимизда рўй бераётган ислоҳотлар, “Янги Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар, гендер тенглигини таъминлаш, таълим сифатини ошириш борасида эришилаётган ютуқлар яна бир маротаба таъкидлаб ўтилди. Тадбир давомида талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Академияда “Маънавият соати” доирасидаги туркум тадбирлар эртага ҳам давом эттирилади.